Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади. Воқеага болаларнинг қизга гап отгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ғаллаорол тумани ИИБ профилактика катта инспектори бегона аёл билан қўлга тушиши ортидан ишдан олинди. Шунингдек, туман ИИБнинг 4 нафар раҳбари инспектор фаолияти устидан етарлича назорат ўрнатмагани учун жазоланди.
Шароф Рашидов туманида эркак жанжал оқибатида хотинини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шароф Рашидов туманида ўғил отасининг мол-мулкни нотўғри тақсимлаганидан норози бўлиб, отхонасини ёқиб юборди. Оқибатда 102 млн сўмлик 17 бош тойчоқ ва 145 млн сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг